Хитойда дунёдаги энг катта радиотелескоп яратилди. У FAST (Five hundred meter Aperture Spherical Telescope) номини олди. Бу ҳақда, CCTV маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Қурилманинг диаметри 500 метрни ташкил этади, у 4,450 мингта учбурчак қайтаргичга эга. У ўзининг тузилиши бўйича қурилмани ўрнатиш учун табиий чуқурликдан фойдаланилган Аресибо обсерваториясига ўхшайди.
Радиотелескопдан фойдалана бошлашдан аввал у астойдил синовдан ўтказилиши керак бўлади.
«Бу сайёрадаги энг катта радиотелескопдир. Мен ва дунё бўйлаб кўплаб олимлар Коинотдаги турли объектларни тадқиқ этиш имконини берувчи биринчи кузатувларни сабрсизлик билан кутмоқдамиз. У биз шу пайтгача кўрмаган нарсаларни очиш имконини беради», — деди Square Kilometr Arra (SKA) лойиҳасининг бош оператори Филип Даймонд.
Изоҳ (0)