Германия ёш британияликларга мамлакат фуқаролигини бериши лозим. Улар мамлакатида кўпчилик Brexit учун овоз берганлигидан азият чекмаслиги керак. Бу ҳақда Германия канцлери ўринбосари Зигмар Габриэль Социал-демократик партиянинг конференциясидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Унинг таъкидлашича, ёш британияликлар Европада қолишни истаган, чунки улар дунёнинг ўзгараётгани ва Британия ёлғиз ўзи ҳаракат қила олмаслигини тушунади. Bloomberg агентлигининг эслатишича, YouGov компанияси томонидан сўров ўтказилган 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган британиялик ёшларнинг 70 фоизи Brexit’га қарши овоз берган.
Унинг сўзларига қараганда, буларнинг барчаси социал-демократларни икки мамлакат фуқаролигини тақдим этишни осонлаштириш ғоясини янада жадалроқ илгари суришига ундаши лозим.
«Келинг, бу имкониятни Германия, Франция ва Италияда яшовчи ёш британияликларга ҳам таклиф этамиз. Токи улар Европа Иттифоқи фуқаросилигича қолиш имконига эга бўлсин», — деб таъкидлади вице-канцлер.
Изоҳ (0)