2015 йил давомида Ҳиндистонда жониворлар ва ўсимликларнинг 445 янги тури аниқланди. Бу ҳақда атроф муҳитни ҳимоя қилиш, ўрмон хўжалиги ва иқлим вазири Пракаш Жавадекар баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
Бу кўрсаткич бўйича рекордчи минтақага Шарқий Ҳималай айланди — барча кашфиётларнинг 19 фоизи ўша ерга тўғри келди. Ундан кейинги ўринларда Ғарбий Гата (18 фоиз), Андаман ва Никобар ороллари (15 фоиз) турибди.
Ҳиндистон ботаника хизмати ходимларининг таъкидлашича, янги турлар барча минтақалардан топилди. Ҳиндистон зоология жамиятининг билдиришича эса, умуртқали жониворлар янги турларнинг 15 фоизини ташкил этди.
2015 йил ҳисоботидан 262 янги турдаги жонивор ва 183 янги турдаги ўсимлик ўрин олди. Энг диққатга сазовор топилмалар — тўрт турдаги судларувчи, олти турдаги амфибия, 26 турдаги балиқ, уч турдаги ёввойи занжабил ва анжирнинг уч яқин қариндоши.
Изоҳ (0)