Сурия Ҳарбий-ҳаво кучларининг ўқув машғулотини бажараётган қирувчи самолёти 1 июль, жума куни Дамашқдан шарқда ҳалокатга учради. Сурия телевидениеси бу ҳақда Сурия Қуролли кучлари қўмондонлиги вакили хабар берганлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Техник носозлик самолётнинг қулашига сабаб бўлган. Учувчи катапульта ёрдамида ирғиб чиққан.
Самолёт қулаганлиги тахмин қилинаётган ҳудудга қидирув гуруҳи юборилган.
Изоҳ (0)