«Катта дубулға» туркумига кирувчи «Уимбилдон» теннис турнирининг 2016 йилги мавсумида иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин кеча — 30 июнь куни иккинчи даврада испаниялик Николас Альмагрога қарши кортга тушди.
Мусобақа расмий сайтининг маълум қилишича, 29 ёшли Ўзбекистон вакили 6:4, 7:6, 6:2 ҳисобида зафар қучиб, учинчи даврага йўл олди. Мазкур ғалабадан сўнг Истомин 45 рейтинг очкоси ва 80 минг фунт стерлингни нақд қилиб қўйди.
Таққослаш учун, Денис Истомин ATP рейтингида 116, Николас Альмагро эса 47-поғонани эгаллаб турибди. Кейинги босқичда ўзбекистонлик теннисчи дунёнинг 11-ракеткаси, бельгиялик Давид Гоффенга қарши баҳс юритади.Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи даврасида дунё рейтингида 25-ўринда бораётган Жанубий Африка Республикаси вакили Кевин Андерсонни 4:6, 6:7, 6:4, 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)