• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Евро—2016. Польша — Португалия. Превью

    Бугун — 30 июнь куни Евро—2016 да чорак финал беллашувлари старт олади. Бу босқичдаги биринчи жуфтлик: Польша — Португалия.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Ҳар икки терма жамоа нимчорак финалда 120 дақиқадан тер тўкишга мажбур бўлди. Польша пенальтилар сериясига кўра Швейцарияни турнирдан чиқариб юборган бўлса, Португалия 117-дақиқада киритилган гол эвазига Хорватияга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.

    Ўзаро ўйинлар

    Бунда Португалиянинг кичик устунлигини кўриш мумкин. 10 та беллашувдан 4 тасида айнан улар зафар қучган, 3 тасида эса Польша. Тўплар нисбати 13:9, португалияликлар фойдасига.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    L'Équipe

    Франциянинг машҳур L'Équipe нашри чорак финал ўйинлари олдидан португалиялик уч нафар футболчи тўғрисида мақола чоп этди. Унда Рафаэль Геррера, Антонио Лопеш, Адриан Силва каби йигитларнинг Францияда таваллуд топгани кўрсатиб ўтилган. Маълум бўлишича, Францияга яшаш учун келиб қолган 4 миллионга яқин муҳожирнинг 1,2 миллиони португалияликлардир.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Мақолада келтирилишича, Адриан Силванинг отаси португалиялик, онаси эса франциялик бўлган. Футболчи 11 ёшига қадар Францияда яшаган, Португалияга кўчиб келишгачгина португал тилини ўзлаштиришни бошлаган.

    Super Express

    Польшанинг Super Express нашри эрта тонгдан терма жамоанинг собиқ юлдузи, оиласи кўп жиҳатдан Португалия билан боғлиқ бўлган Эузебиуш Смолярек билан интервьюни чоп этди. Футболчининг отаси Володзимеж Смолярек ўзи учун кумир деб билган португалиялик футболчи Эусебионинг шарафига ўғлини унинг исми билан атаган.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    1986 йилги Жаҳон Чемпионатида Володзимеж Смолярек Португалия терма жамоаси дарвозасига киритилган ғалаба голига муаллифлик қилганди. Орадан 20 йил ўтиб унинг ўғли Эузебиуш Смолярек Евро—2008 саралаш босқичида Португалия терма жамоасини дарвозасини ишғол қилди. Криштиану Роналду ҳам ҳаракат қилган беллашувда Эби 2 та гол уриб, Польшанинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ёрдам берганди. Бугун эса у ватандошларидан кимдир ўша муваффақиятни такрорлашига умид билдирган. Бу борада у Евро—2016 да ҳозирча гол урмаган Роберт Левандовски номини такрор ва такрор тилга олди.

    La Provence

    Марсель газеталаридан La Provence бугунги кун қаҳрамонлари сифатида икки жамоа етакчилари — Роналду ва Левандовскининг танлаб олди. Уларнинг бири 2 та гол ура олди, иккинчиси эса голлар ҳисобини очганича йўқ. Шунга қарамай Адам Навалка Робертнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Ўйинолди фикрлар

    Адам Навалка (Польша терма жамоаси бош мураббийи): — «Биз нималарга қодир эканимизни исботлаб бўлдик. Букмекер компаниялари Португалиянинг ғалабасига кўпроқ ишонмоқда. Биз ўз эса кучимизга ишонамиз ва мусобақада давом этишга ҳаракат қиламиз».

    Аркадиуш Милик (Польша терма жамоаси аъзоси): — «Биз Польшада нималар рўй бераётганини ҳис қилиб турибмиз. Яқинларимизнинг айтишича, терма жамоанинг муваффақиятидан бутун мамлакат қувонмоқда. Бизни шунча одам қўллаётганидан хурсандман. Мухлислар ишончини оқлашимиз керак».

    Аркадиуш Милик «‘Аякс’»даги устози Деннис Бергкамп ҳақида жуда илиқ фикрлар билдириб, мана шу инсон унинг ўйинларини буткул ўзгартириб юборгани ҳақида тўхталди. «Мен ундан ҳам яхшироқ ўқитувчини топа олмасдим», — дейди футболчи.

    Фернанду Сантуш (Португалия терма жамоаси бош мураббийи): — «Греция терма жамоасини бошқарганимда Евро—2012 очилиш учрашувида Польшага қарши кураш олиб борганимизни яхши эслайман. Ҳозирги таркибдаги Блашиковски, Левандовски каби футболчилар ўшанда ҳам бор эди. Тан олишим керак, польшаликлар яхши ўсишга эришди. Саралаш турнирида Германиянинг мағлуб этилгани бунга ишора. Бугунги ўйинда имкониятларни 50/50 баҳолайман».

    Адриан Силва (Португалия терма жамоаси аъзоси): — «Биз Польшанинг гуруҳ босқичида қандай кучли эканини кўрдик, демак, осон бўлмайди. Айта оладиганим биз беллашувга руҳий ва жисмоний томондан тайёрмиз.

    Адриан Силва жамоадоши Криштиану Роналдунинг ўйинлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди: «Келинг, ростини айтаман, Криштиану Роналду бизга энг керакли футболчи. У ажойиб спорт формасида, гол уряпти, шунингдек, жамоа учун ҳам ишлаяпти».

    Марсель

    Ўйин бўлиб ўтадиган Марсель шаҳрида эрта тонгдан ажойиб об-ҳаво ҳукмрон бўлиб турибди. Франциянинг бу шаҳри Польша учун омадли. 1990 йил бу шаҳарда Польша БАА устидан 4:0 ҳисобида зафар қучганди. Евро—2016 доирасида эса Украинани 1:0 ҳисоби билан мағлуб этди.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Бу юриш Португалияга қарши ўйинда ҳам давом этармикин? Португалияликлар Европа Чемпионатлари доирасидаги сўнгги беш беллашувнинг асосий вақтини дуранг билан якунлади. 2012 йилги Еврода Испания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясига кўра турнир билан хайрлашган Португалиянинг боши Евро—2016 да дуранглардан чиқмай қолди.

    «Гладиатор» фильми орқали машҳурлик чўққисига чиққан киноактёр Рассел Кроу ҳам Польша — Португалия ўйини ҳақида тўхталиб ўтди: «Португалияда дўстларим борлигини билиб турсам ҳам, эртага қалбан Польша биланман. Олға, Польша».

    Скриншот: Twitter / @russellcrowe

    Скриншот: Twitter / @russellcrowe

    Польша терма жамоаси аъзоси Аркадиуш Милик ўзининг фаcебоок саҳифасида шундай пост қолдирди: «Эртага бизда улкан иш бажаришнинг имкони бўлади. Келинг, буни биргаликда амалга оширамиз, бизни қўллаб туринг!»

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Польша — Португалия ўйини 30 июнь куни Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади. Беллашувни «UzReport» телеканали орқали Даврон Файзиев шарҳлаб боради.

    Скриншот: @YoqubjonB

    Скриншот: @YoqubjonB
    30.06.2016, 14:02   Изоҳ (0)   7376
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    УЕФА Истанбулдаги теракт қурбонлари оилаларига ҳамдардлик билдирди

    30.06.2016, 09:26

    Nike компаниясининг йиллик соф фойдаси 15 фоизга ошиб, 3,7 млрд долларга етди

    29.06.2016, 17:51

    Евро—2016. Нимчорак финал. Франция — Ирландия 2:1, Германия — Словакия 3:0, Венгрия — Бельгия 0:4

    26.06.2016, 23:59

    Евро—2016. Хорватия терма жамоаси 116-дақиқадаги гол сабаб турнирни тарк этди. Португалия эса чорак финалда

    26.06.2016, 02:38

    Евро—2016. Нимчорак финал. Швейцария — Польша 1:1 (п.с. 4:5), Уэльс — Шимолий Ирландия 1:0, Хорватия — Португалия 0:1

    25.06.2016, 23:59

    Евро—2016. Ўн учинчи кун. Исландия — Австрия 2:1, Венгрия — Португалия 3:3, Италия — Ирландия 0:1, Швеция — Бельгия 0:1

    22.06.2016, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.