Twitter’нинг машҳур инсайдерларидан бири @onleak ўз саҳифасида янги Samsung’нинг фронтал панели суратини жойлаштирди. Ушбу расм Galaxy Note 7 да кўзнинг рангдор пардасини текширувчи инфрақизил сканер борлигини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Суратда Samsung Galaxy Note 7 нинг 5,7 дюймли фронтал панели кўрсатилган. Панелнинг юқори қисмида инфрақизил датчик жойлашган бўлиб, у фойдаланувчининг кўзини таниш орқали смартфон блокини очади.
Мавзуга оид:
Ускунанинг Super AMOLED-экрани ўлчами — 2К. Смартфон икки версияда чиқарилади: 2,3 ГГц частотали Snapdragon 821 процессорига эга ҳамда 2,6–2,7 ГГц частотали Exynos 8 Octa 8893 процессорига эга версиялар.Оператив хотира ҳажми 6 Гб бўлиб, у 10 нанометрли LPDDR4 модулида жойлашади. Доимий хотиранинг минимал ҳажми — 64 Гб, шунингдек, 128 ва 256 Гб ли ҳамда microSD карталарига учун слотларга эга версиялар чиқарилади.
Асосий камера ўлчами — 12 Мп, фронтал камера — 5 Мп, аккумулятор сиғими — 4000 мА/соат. Ускуна Android 6.0 дастурий таъминотининг янгиланган New Grace UX кўринишида ишлайди. Шунингдек, сувдан ҳимоя қилинган корпусдаги смартфон USB Type-C портига, S-Pen «ақлли» қаламига эга бўлиши, Samsung Pay’ни қўллаб-қувватлаши мумкин.
Изоҳ (0)