Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри полицияси аввалроқ ўзларини Эверестни забт этган биринчи ҳинд оиласи деб эълон қилган эр-хотинни текшириш ишларини бошлади, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Fotolia

Фото: Fotolia

Текширув бошланишига маҳаллий альпинистлардан  келиб тушган шикоят хати сабаб бўлди, улар Динеш ва Таракешвари Ратход дунёдаги энг баланд чўққини алдов йўли билан — фотосуратларга Photoshop дастурида ишлов бериш орқали забт этганига ишончи комил.

Полиция комиссари эса экспертлар билан суҳбатлашгач, уларнинг фикрига таянган ҳолда ўз қўл остидагиларга текширув бошлашни буюрган.

Эр-хотиннинг Эверест чўққисига чиққани акс этган суратлар шубҳа келтириб чиқарди. Масалан, Динеш чўққида Ҳиндистон байроғини кўтариб тушган суратда Photoshop’да ишланганлик белгиларини кўриш мумкин. Бундан ташқари, расмларга кўра, эр-хотин ўз кийим ва анжомларини доим ўзгартириб турган, бироқ тажрибали альпинистлар айтишича, чўққига кўтарилиш чоғида об-ҳаво шароитлари туфайли, кийим алмаштириб бўлмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар