Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Рунининг 6 яшар ўғли Кай мамлакат терма жамоасининг бошқа бир форварди, «Лестер» клуби аъзоси Жейми Вардининг футболкасини кийиб юргани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Mirror.
Британиялик журналистлар Рунининг турмуш ўртоғи Колин ва ўғлини Ниццадаги пляжлардан бирида дам олаётганини суратга олди. Англия термаси сардорининг меросхўри «уч шерлар»нинг бошқа бир ҳужумчиси – Жейми Вардининг 9-рақам остидаги футболкасини кийиб юргани қайд этилди.
Маълумотларга кўра, Кай Руни унинг отаси ва Варди ўртасида ҳеч қандай можаро йўқ эканини билдириш учун «Лестер» аъзосининг футболкасини кийиб юрган.
Аввалроқ Руни Вардига унинг турмуш ўртоғи ижтимоий тармоқларда фаол бўлмаслигини тавсия қилгани учун тушунмовчиликлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳ (0)