Евроиттифоқдагилар Шотландия мустақил бўлган тақдирда, унинг иттифоққа қўшилишини маъқуллайди. Бу ҳақда Германия парламентининг Евроиттифоқ ишлари бўйича қўмитаси раиси Гюнтер Крихбаум маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Умид қилишимча, Шотландия мустақиллиги ҳақидаги янги референдумдан сўнг, Евроиттифоқ ҳамон 28 та давлатдан иборат бўлади», — деди Крихбаум, Евроиттифоқ «ўзи учун дўстона мамлакат»дан унга қўшилиш учун берилган сўровга тезкорлик билан жавоб қилиши кераклигини таъкидлар экан.
Шотландия қишлоқ хўжалик вазири Фергюс Эвинг, ўз навбатида, Франция, Германия ва ирландиялик ҳамкасблари билан мамлакатнинг Евроиттифоққа қўшилиши ҳақида норасмий музокаралар олиб борганини айтиб берди. «Сўнгги 24 соат ичида Европанинг олий амалдор шахслари Шотландияни Евроиттифоққа аъзо бўлган 28-давлат сифатида кўришни исташини билдирди», — деди у, амалдорлар кимлигига аниқлик киритмасдан туриб.
Аввалроқ Шотландия ҳукумати Буюк Британия таркибидан чиқиш бўйича қайта референдум ўтказиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этишга тайёргарлик кўраётгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)