Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг маълумотига кўра, 2015 йилда мамлакатда диспансер рўйхатида турадиган гиёҳванд беморлар 13 218 нафарни ташкил этди. 2014 йилда бу кўрсаткич 14 692 га тенг эди.
Психофаол моддаларга қарам бўлган шахслар орасида 18–19 ёшдагиларнинг улуши 15 тагача, 20–39 ёшдаги гиёҳванд беморларнинг улуши 43,9 фоизга камайди. Шунингдек, героин истеъмол қилувчилар сони ҳам қисқарди.
Қайд этиш жоиз, «Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳванд воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш» куни муносабати билан 27 июнь, душанба куни мусодара қилинган 1,4 тонна гиёҳванд воситалари ёқиб йўқ қилинди.
Изоҳ (0)