Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Туркия ва Исроил вакиллари Римда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди ва келишувга эришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

NTV телеканалининг Исроил делегациясидаги манбасига кўра, келишув «Мовий Мармара» пароми қўлга олинишида ҳалок бўлганларга товон тўланиши ва Ғазо сектори қамали енгиллашувига тааллуқли бўлган. Жумладан, томонлар «Мовий Мармара» қурбонлари яқинлари ва паромда жароҳат олганларга жами 20 миллион доллар товон тўланиши, Туркия томонидан Ғазода электр станцияси ва сувни тозалаш иншоотлари қурилиши ҳақида келишиб олган.

Анқаранинг учинчи шарти — паром қўлга олингани учун расмий кечирим сўраш олдинроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху томонидан бажарилгани билдирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар