АҚШнинг Колорадо штатида 26 июнь, якшанба куни йўловчи поезди темир йўлни кесиб ўтаётган фургон билан тўқнашиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ Тринидад шаҳри яқинида содир бўлган. Машина салонида олти киши (шулардан тўрт нафари ёш бола) бўлган. Ҳайдовчи фургонга поезд яқинлашаётганида темир йўлни кесиб ўтишга улгурмаган. Натижада ичида 280 йўловчи бўлган поезд машинани уриб кетган.
Машина ичида бўлган икки нафар катта ва уч нафар кичик ёшдагилар ҳалок бўлган. Яна бир қиз бола оғир аҳволда шифохонага етказилган. Поезд йўловчилари орасида жабрланганлар йўқ. Поезд ўз йўлида давом этиши учун ўша жойнинг ўзида таъмирланган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари бўлиб ўтган воқеа сабаларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)