24 июнь, жума куни одессалик аёл бир йўла беш эгиз – уч ўғил ва икки қизни дунёга келтирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Аёлнинг ҳомиласи 8 ҳафталик бўлганида, ультратовуш орқали қилинган биринчи текширувнинг ўзидаёқ у беш фарзандни кутаётгани маълум бўлганди.
Аёл ҳомиласи давомида доимий равишда индивидуал кузатув остида бўлган. Она ва болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳомиланинг 30-ҳафтасида кесарча кесиш йўли орқали болалар дунёга келтирилди.
Одессалик она дунёга келтирган ўғил болаларнинг оғирлиги 1810, 1190 ва 1720 граммни, қизларнинг оғирлиги эса 1450 ва 1250 граммни ташкил этди.
Изоҳ (0)