Россия футбол иттифоқи раҳбари Виталий Мутко Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкийнинг жамоадаги келгуси фаолияти шу кунларда ҳал бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Слуцкий ҳозирча Россия терма жамоаси мураббийи бўлиб турибди. Унинг келажаги бир неча кунларда ҳал бўлади», — деди Мутко.
Россия терма жамоаси Евро–2016 турнири гуруҳ босқичида омадсиз иштирок этиб, сўнгги ўринни эгаллади ва мусобақа билан хайрлашди. Шундан сўнг, Россия футбол уюшмаси 2015 йилнинг август ойидан буён терма жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Леонид Слуцкийнинг ўрнига янги номзод излашни бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Кейинроқ голландиялик футбол мутахассиси, Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Гус Хиддинк ушбу мамлакат термасига ёрдам бериш учун тайёр эканини билдирганди.
Изоҳ (0)