Италия қирғоқ мудофааси хизмати кема экипажи 24 июнь, жума куни Ўртаер денгизида 2 мингдан ортиқ муҳожирни қутқарди. Ғарб ОАВларининг маълум қилишича, улар жуда кўп одам олган тўққизта қайиқда Европага йўл олган эди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
ОАВларнинг маълум қилишича, 23 июнь, пайшанбадан буён халқаро сув ҳудудида 7,1 мингга яқин муҳожир тутиб қолинган.
23 июндан бошлаб юзага келган қулай об-ҳаво ноқонуний муҳожирларни ташиш орқали пул ишловчи контрабандачиларнинг ҳаракатларини фаоллаштирганлиги таъкидланмоқда.
Италия ИИВнинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг бошидан буён Италияга 60 мингга яқин муҳожир кириб келган.
Изоҳ (0)