Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши тўғрисидаги референдум Шотландиянинг мустақиллигини қайтадан референдумга қўйиш масаласини кун тартибига чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Бу қарор фавқулодда оқибатларга эгадир», — таъкидлади сиёсатчи.
Блэрнинг тушунтиришича, одамлар улар Британиянинг ЕИдан чиқиши учун берган овоз глобализация яратган муаммоларни ҳал қилиб бермаслигини тушунади.
«Бу фожиа», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, референдум давомида сайловчиларнинг кўпчилик қисми Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишини ёқлаб овоз берди.
Изоҳ (0)