• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Савол—жавоб: «ШОС» ўзи нима?

    Нима бўлди?

    Тошкентда йўллар, бинолар ва бозорлар жадал таъмирланган, Юлдуз Усмонова ўзбекча-хитойча-русча аралаш қасида-қўшиқ куйлаган, қўшимчасига, 23—24 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти марказидаги қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланган. Ҳаммаси «ШОС», аниқроғи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Тошкент саммити муносабати билан. «ШОС» — ШҲТнинг русча қисқартмасидир.

    Фото: Twitter / @XHNews

    Фото: Twitter / @XHNews

    ШҲТ ўзи нима?

    Бу — 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан асос солинган халқаро ташкилот, «Шанхай бешлиги» деб ном олган ва 1996—1997 йиллардан бери мавжуд бўлган тузилма вориси (бу тузилмада Хитой ва унга қўшни, 1991 йилда мустақилликка эришган беш мамлакат бўлган). ШҲТ ҳарбий блок эмас (масалан, НАТО — ҳақиқий ҳарбий блок), хавфсизлик бўйича кенгаш ҳам эмас — шу тушунчалар ўртасидаги оралиқ ташкилот. Аъзо давлатлар доирасида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, террорчилик, айирмачилик, экстремизм, наркотрафикка қарши кураш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, энергия борасидаги ҳамкорлик, илмий ва маданий алоқаларни тараққий эттириш — ташкилотнинг бош мақсад ва вазифалари сифатида эълон қилинган.

    Нега саммит Тошкентда бўляпти?

    Тошкент қарийб ҳар йили ШҲТ доирасидаги у ёки бу тадбирга мезбонлик қилади. Бироқ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши, яъни, ҳозирги саммит — ташкилот байроғи остидаги тадбирлар орасида энг нуфузлиси, энг каттасидир. Чунки бу кенгаш ташкилотнинг асосий фаолият йўналишлари белгилаб берувчи олий орган ҳисобланади ва у бир йилда бир марта йиғилади. Тошкент бу саммитга биринчи марта мезбонлик қилаётгани йўқ — мамлакат 2004- ва 2010 йилларда ҳам ташкилотга раислик қилган ва шу сабабли ҳам ШҲТаъзо давлатларнинг етакчилари Ўзбекистонда йиғилган.

    ШҲТга раислик қилиш? У нима дегани?

    БМТнинг бош котиби бўлгани каби, ШҲТнинг ҳам бош котиб бор. У ШҲТга аъзо мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тавсиясига кўра, Давлат раҳбарлари кенгаши томонидан тайинланади. Ҳозирги вақтда ШҲТнинг шундай бош котиби тожикистонлик Рашид Алимов ҳисобланади. Лекин унинг асосий вазифаси ШҲТ доирасида ўтказилаётган тадбирларни моддий-техник таъминлаш, ташкилот доирасидаги барча органларнинг ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашиш, йиллик бюджет бўйича таклифларни тайёрлашдан иборат, холос. Бош котиб уч йил муддатга тайинланади, ҳар йили эса ШҲТга раислик қилувчи мамлакат ўзгаради — ташкилотга аъзо мамлакатлар номининг рус алифбосида ёзилишига асосланган ҳолда. Ўзбекистон раислигида ШҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш, ташкилот доирасида сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва гуманитар алоқалар соҳаларида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси кун тартибини мазмунан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

    ШҲТнинг Тошкентдаги кейинги саммити қачон бўлади?

    Бу ҳақда ҳозирдан аниқ бир жавоб бериш мушкул. Ташкилот аъзолари сони олтита бўлган даврда, аниқроғи, 2001—2015 йиллар давомида Тошкент ҳар олти йилда бир саммит мезбонига айланди: 2004 йилдан кейин ҳам, 2010 йилдан кейин, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Россияда ўтган саммитлардан сўнг навбат Ўзбекистонга келаётган эди — бунинг сабаби, мезбонлик рус алифбоси ҳарфлари кетма-кетлиги бўйича тартибланган (рус алифбосида У ҳарфи К, Т ва Р ҳарфларидан кейин келади). Бироқ энди ташкилот аъзолари сони Ҳиндистон ва Покистон ҳисобига ошмоқда, кейинги йиллар давомида яна янги аъзолар (масалан, Эрон) қўшилиши эҳтимоли йўқ эмас. Шундай экан, энди Ўзбекистонга навбат қачон келишини аниқ айтиш қийин.

    Ўзи ҳозир ШҲТга нечта мамлакат аъзо? Яна ким қўшилмоқчи унга?

    Юқорида айтилганидек, ШҲТ дастлаб «Шанхай бешлиги» номи остида фаолият кўрсатган. Бу тузилмага Ўзбекистон ҳам қўшилиши билан, ном ҳам ўзгариб Шанхай ҳамкорлик ташкилоти пайдо бўлган (маълум вақт «Шанхай олтилиги» деган атама ҳам «яшаган»). 2007 йилдан бери ташкилот фаолиятида кузатувчи давлат мақомида қатнашиб келган Ҳиндистон ва Покистон 2016 йил июнидан ШҲТнинг аъзосига айланади. Бундан ташқари аъзоликка даъвогар, лекин аъзо сифатида қабул қилинмаган кузатувчи мақомидаги давлатлар — Афғонистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, шунингдек, мақоми кузатувчи-давлатдан кейинги ўринда турувчи мулоқот бўйича ҳамкорлар — Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия, Шри-Ланка ҳам бор. Сўнгги маълумотларга кўра, Сурия, Миср ва Исроил ҳам ташкилот фаолиятида қатнашиш истагини билдирган.

    Тошкентдаги саммитда нималар муҳокама қилинади?

    Бўлажак ШҲТ саммити давлат раҳбарларининг юбилей мажлиси бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тузилганининг 15 йиллигига бағишланади. Давлат раҳбарлари ШҲТ доирасида серқирра ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама этади, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашади. Давлат раҳбарлари учрашуви якунида асосий ҳужжат — ШҲТ ўн беш йиллигининг Тошкент декларацияси қабул қилинади. Унда ташкилотнинг сўнгги ўн беш йиллик фаолияти, аъзо давлатларнинг ШҲТни ривожлантириш истиқболларига нисбатан келишилган ёндашувлари, шунингдек, жорий халқаро ҳамда минтақавий вазият бўйича позиция ўрин олади. Давлат раҳбарлари 2025 йилгача ШҲТни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга доир 2016–2020 йилларга мўлжалланган ҳаракат режаси ва ШҲТни ривожлантириш, унга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди.
    23.06.2016, 20:19   Изоҳ (0)   30608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    GM Uzbekistan’нинг раддияси, Тошкентдаги зилзила, Евроиттифоқдан чиқиш учун овоз бераётган Британия ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    23.06.2016, 19:53

    Тошкентда ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши Бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди

    23.06.2016, 18:00

    Ислом Каримов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди

    23.06.2016, 17:12

    Тошкентда 2 баллик ерости силкинишлари сезилди

    23.06.2016, 17:00

    Россия президенти Владимир Путин Тошкентга келди

    23.06.2016, 16:59

    Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Тошкентга келди

    23.06.2016, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.