Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 24 июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Алмазбек Атамбаев самимий учрашув учун Ислом Каримовга миннатдорлик билдириб, ШҲТ саммити ўрнак оладиган даражада юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.
Бундан ташқари, Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Ўзбекистон билан яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишини қайд этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)