Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 июнь куни Кўксаройда Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Президент Ислом Каримов учрашувда Мўғулистон Президентининг мамлакатга ташрифи ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга кенг йўл очишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Мўғулистонда ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар кўп. Турли соҳаларни ўрганиш, фойдаланилмаётган ресурсларни ишга солиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш мамлакатлар ва халқлар манфаатига хизмат қилади.
Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Мўғулистон Президенти самимий учрашув учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ШҲТ саммити юксак савияда ташкил этилганини қайд этди. Мўғулистон Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Изоҳ (0)