Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

McDonald’s тез овқатланиш тармоғи Хитой ва Гонконгдаги бизнесини сотиш юзасидан бир неча таклифлар олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Reuters манбаларига кўра, компания Хитойнинг Beijing Tourism Group, Sanpower ва ChemChina каби йирик корпорацияларидан таклиф олган. Келишув амалга ошган тақдирда унинг суммаси 3 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.

Компания шу йил март ойида яқин беш йил мобайнида Хитой, Гонконг ва Жанубий Кореяда 1,5 мингдан ортиқ ресторан очиш режаларини эълон қилганди. Ҳозирда McDonald’s ушбу мамлакатларда 2,8 минг ресторанга эга. Тармоқ бош директори Стивен Истербрукка кўра, McDonald’s Хитойни ресторанлар сони бўйича АҚШдан кейинги иккинчи мамлакатга айлантириш ниятида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)