Оқ уй Россия ва Сурия ҳукуматини Сурияда ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этиш бўйича мажбуриятларини бузишда айбламоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Россия ва Асад тузуми ўт очишни тўхтатиш режимини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларига тез-тез риоя этмаслигидан ҳафсаламиз пир бўлди», — деди 21 июнь, сешанба кунги брифингда президентнинг матбуот котиби Жош Эрнест.
Унинг сўзларига кўра, бу дипломатик музокараларни олиб бориш имкониятларига салбий таъсир кўрсатган.
Эрнест Суриядаги вазият мураккаблигича қолаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)