Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси АҚШга қарши (4:0) Америка Кубоги–2016 турнири ярим финалида жарима зарбасидан гол киритиб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди ва мамлакат термасининг энг яхши тўпурарига айланди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
28 ёшли футболчи Аргентина термаси сафида 55-голини киритди ва Габриэль Батистутанинг 54 голдан иборат рекордини янгилади.
Қайд этиш жоиз, Месси 55 та гол уриши учун 112 та ўйин ўтказди. Батистутанинг 54 та голига эса 78 ўйин кифоя қилганди.
Изоҳ (0)