Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ можароси яқин орада тинчлик билан ҳал этилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда у Кавказ мусулмонлари диний бошқармаси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода томонидан уюштирилган ифторлик маросимида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Алиевнинг билдиришича, 20 июнь куни Санкт-Петербургда Россия, Озарбайжон ва Арманистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтади.

«Мазкур муаммо тинч йўл билан ҳал этилиши мумкин ва зарур. Бунинг учун аниқ қадамлар қўйиш вақти келди. Агар кимдир яна 20 йил беҳуда музокаралар олиб боришда давом этишимизга умид қилаётган бўлса, адашади. Биз маънисиз, гўёки нимадир бўлаётгандек таассурот қолдирадиган музокаралар олиб бориш ниятимиз йўқ. Зудлик билан, ҳеч қандай гап-сўзсиз маъно-мазмунга эга музокаралар бошланиши зарур. Шундагина муаммо тинчлик йўли билан ҳал этилишига яқинлашиш мумкин», — таъкидлади Алиев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди