2016 йилнинг 21–22 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг ўн учинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар бермоқда.
Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари раҳбарлари маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик кун тартибига кирадиган бошқа мавзуларни муҳокама қилади.
Изоҳ (0)