«Islom.uz» фойдаланувчиларидан бири мусофирчиликда рўза тутиш фарз ёки йўқлиги ҳақида қизиқиб савол берди. Бунга жавобан, киши мусофир юртда 15 кундан ортиқ вақт давомида бўлса, рўза тутиш унга фарз эканлиги таъкидланди.
«Мен мусофир юртда ишлайман. Аллоҳ қодир қилиб рўза тутяпман, лекин баъзида отам: ‘Тинмай меҳнатдасизлар, қийинчилик бўлса тутмагин, мен ота бўлиб айтаяпман, узоқ жойдасан, Аллоҳ насиб қилса келганингда тутаверасан’, —деган эдилар. Мен барибир рўзани тутяпман. Бир тарафда отамнинг сўзига қулоқ солмаган ҳисобланиб қолмайманми?» — дейилади саволда.
Сайт маъмурияти эса қуйидагича жавоб берди: «Сиз мусофир юртда бўлсангиз-да, 15 кундан кўпроқ бир жойда туришни ният қилганингиз учун муқим ҳисобланасиз ва зиммангизга рўза тутиш фарздир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида : ‘Аллоҳга осий бўладиган ўринларда махлуққа итоат қилинмайди’, — деганлар».
Изоҳ (0)