ЎзМТРК «Ўзбекистон», «Ёшлар» ва «Тошкент» телеканалларида 16 июнь, пайшанба куни Аҳмаджон Турсунбоевнинг ноқонуний фаолияти ҳақида кўрсатувлар эфирга узатилади. Бу ҳақда телеканалларда эълон қилинди.
Хабар беришларича, 19:30 да «Ёшлар» телеканалида, 20:00 да «Ўзбекистон» телеканалида, 20:15 ва 22:15 да «Тошкент» телеканалида Аҳмаджон Турсунбоевнинг ноқонуний фаолияти ҳақида кўрсатувлар эфирга узатилади.
Кўрсатувларнинг дастлабкиси 16 июнь, пайшанба куни соат 18:15 да «Тошкент» телеканали орқали эфирга узатилди. Унда маълум қилинишича, Аҳмаджон Турсунбоев икки баробар қилиб қайтариш ваъдаси билан аҳолидан кўп миқдорда нақд миллий ва хорижий валюта олган, автомобиллар ва қимматбаҳо буюмларни қонунга зид равишда қабул қилиб олган.
Изоҳ (0)