Уч ёшли қиз устига будда ибодатхонасидаги қўнғироқларнинг тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда 16 июнь куни Bangkok Post нашри хабар берди.
Воқеа Накхонратчасима провинциясида содир бўлди. Маҳаллий болаларни ривожлантириш марказининг 16 тарбияланувчисидан иборат гуруҳ яқин атрофда жойлашган ибодатхонага экскурсия борган эди. Болаларни тарбиячилар назорат қилаётган эди.
Бир пайт номаълум сабабга кўра ғиштли устунлардан бири қулади, унга мустаҳкамланган қўнғироқлар пастда ўйнаб юрган уч боланинг устига тушиб кетди. Икки бола енгил жароҳатлар олди, жиддий яраланган қиз шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)