Мексика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир оиланинг 11 нафар аъзоси қотиллигида гумонланувчини қўлга олишга муваффақ бўлди. Жиноят ўтган ҳафта Пуэбла штатида содир этилган эди. Бу ҳақда, ҳудуд бош прокуратураси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
10 июнь куни Кошкатлан муниципалитетида беш нафар аёл, тўрт нафар эркак ва икки нафар бола ўлдирилган, яна уч нафар бола жароҳат олган эди.
«Кошкатланда содир бўлган ҳодиса юзасидан суриштирув жадаллашмоқда», — дейилади прокуратуранинг Twitter саҳифасида қолдирилган хабарда. Гумонланувчининг исми ва ёши жиноят қонунчилиги янги тизими қоидаларига мувофиқ ошкор этилмади.
Гумонланувчи эркак қотиллик содир этилган туман яқинида қўлга олинганлиги маълум қилинмоқда. Тергов тахминига кўра, оилани шафқатсизлик билан жазолашга ўч олиш сабаб бўлган.
Изоҳ (0)