Эрон ҳарбийлари мамлакат шимоли-ғарбидаги тўқнашувлар давомида 12 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қуруқлик қўшинлари қўмондони Муҳаммад Пакпур баёнот берди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
«Кеча жангариларнинг икки гуруҳи кириб келганидан сўнг... қуруқлик қўшинлари муваффақиятли операция ўтказиб, 12 террорчини йўқ қила олди», — деди у Tasnim агентлиги билан суҳбатда.
Тўқнашувлар 15 июнь, чоршанба кечаси Ироқ чегараси яқинида содир бўлди. Уларда уч ҳарбий ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)