2016 йилги Европа Чемпионатининг сўнгги — «E» гуруҳида 1-турнинг биринчи ўйини ўз якунига етди ва унда Венгрия термаси Австрияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг 62-дақиқасига келиб Адам Солои венгерларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 87-дақиқага келиб Золтан Штибер Роберт Алмер қўриқлаётган дарвозасини иккинчи бор аниқ ўққа тутди.
Қайд этиш керак, Венгрия терма жамоаси 1:0 ҳисобида олдинда бораётган 67-дақиқага келиб австриялик Александр Драгович иккинчи сариқ карточка эвазига майдондан четлатилди.
Венгрия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Габор Кирай Европа Чемпионатларида тўп сурган ёши энг катта футболчи сифатида тарихга кирди. Австрияга қарши учрашувда венгриялик посбон 40 ёш 74 кунлик эди.
Австрия дарвозасига киритилган биринчи гол муаллифи Адам Солои эса Германиянинг «Ганновер» клуби ва Венгрия терма жамоаси сафида 39 та ўйиндан буён гол ура олмай келаётганди. 40-учрашувга келиб у жамоасига ғалаба келтирган голини нишонлади.
«E» гуруҳидаги иккинчи жуфтликла Португалия ва Исландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 14 июндан 15 июнга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
[wpse_match id="351139" show_title=1]
Изоҳ (0)