Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Убайдий 13 июнь, душанба куни Ал-Фаллужада ИШИД жангариларининг марраларини бомбалаган бўлинмага шахсан раҳбарлик қилди ва F-16 самолётларидан бирига ўзи ўтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мудофаа вазири F-16 ва L-159 самолётларидан иборат силсилага шахсан қўмондонлик қилиб, Ал-Фаллужада террорчиларнинг марраларига авиазарбалар бермоқда», — дейилади мудофаа вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
2016 йил майида Ироқ армияси Ал-Фаллужани озод қилиш операциясини бошлаган эди. Айни пайтда шаҳар амалда ҳарбийлар қўлида эканлиги билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)