Вашингтон Суриянинг Алеппо шаҳридан шимоли-ғарбдаги ҳудудларда ярашувни мустаҳкамлаш бўйича Москвага таклиф юборди. У ерда асосан Сурия мухолифати бўлинмалари жойлашган. Бу ҳақда, АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонернинг баёнотига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Бу мунозаралар давом этмоқда. Биз Россия томонига Алепподан шимоли-ғарбда жойлашган аниқ туманларда ярашувни мустаҳкамлашга йўналтирилган таклифни тақдим этдик. Биз Москванинг мазкур таклифга жавоб беришини кутаяпмиз», — деди Тонер.
Давлат департаменти расмий вакилининг таъкидлашича, ушбу ҳудудда ярашув режимини мустаҳкамлаш Алеппо атрофидаги бошқа ҳудудларни назорат қилувчи «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳига қарши курашишда ёрдам беради.
Изоҳ (0)