Япония ороллари жанубида АҚШ, Ҳиндистон ва Япония иштирокидаги «Малабар» ҳарбий-денгиз ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда, мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Япониянинг энг жанубий ороллари ҳудудида ўқув машғулотлари ўзининг фаол босқичига 14—17 июнь кунлари ўтиши таъкидланмоқда. Томонлар ҳаво ҳужумига қарши, денгиз ҳужумига қарши ҳаракатларни ишлаб чиқиши, шунингдек, қидирув-қутқарув операцияларини ўтказиши маълум қилинмоқда.
Япония томонидан машғулотларда миномёт ва вертолёт ташувчи Hyuga, шунингдек, қайиқ ҳужумига қарши P-3C самолётлари ва US-2 қидирув-қутқарув самолётлари қатнашади. АҚШни эса «Жон К. Стеннис» авиаташувчиси тақдим этади. Ҳиндистон томонидан машғулотларда бир нечта кема, жумладан, «Сахьядри» ва «Сатпура» кўринмас фрегатлари иштирок этади.
АҚШ ва Ҳиндистон ўртасидаги «Малабар» ўқув машғулотлари 1992 йилдан буён ўтказилиб келинади. 2007 йилда уларга Япония ҳам қўшилган.
Изоҳ (0)