11 июнга ўтар кечаси 100 га яқин киши Украинанинг Москвадаги элчихонаси яқинида тўпланиб, унинг ҳудудига тухум ва бошқа нарсалар ота бошлади. Шундан сўнг улар тезда кўздан ғойиб бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ҳуқуқ-тартибот вакиллари акция давомида ихтилофли вазиятлар юзага келмагани ва полиция ҳеч кимни қўлга олмаганини билдириб ўтди. Шунингдек, воқеа жойига ҳеч қандай бўлинмалар юборилмади.
«Барчаси жуда тез бўлди, бир неча дақиқа ичида. Бино қоровули сукут сақлади. Полицияга мурожаатлар келиб тушмади», — деди ҳуқуқ-тартибот органлари вакили.
«ТАСС», ўз навбатида, у ерда 200 киши тўплангани маълум қилмоқда. Тухумдан ташқари, миссия ҳудудига файерлар улоқтирилгани, аксилукраин қичқириқлари янграгани айтилмоқда. 20 дақиқа давом этган акциянинг бирор иштирокчиси полиция томонидан қўлга олинмади.
Воқеа жойида туширилган фотосуратлардан маълум бўлишича, акция иштирокчилари аксилукраин шиорлари ёзилган плакатлар кўтариб олган эди.
Изоҳ (0)