«Барселона» ҳужумчиси Неймар 2017 йилнинг ёзида «ПСЖ» клубига ўтишга розилик берди. Бу ҳақда Бразилиянинг UOL нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Манбанинг қайд этишича, парижликлар 24 ёшли футболчининг шартномасида белгиланган 192 миллион евро товон пулини тўлаши керак бўлади. Неймар «ПСЖ»дан «Барселона»да олаётган маошидан икки карра кўпроқ олади. Бразилиялик футболчи Испанияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумон қилинаётгани учун ҳам Париж клубига ўтиш учун розилик берган.
Неймарнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган. Аввалроқ ҳужумчи «Барселона» билан шартномасини 2022 йилгача узайтириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)