Озарбайжоннинг Габала шаҳрида МДҲ жисмоний тарбия ва спорт кенгаши йиғилиши доирасида 2017 йили Ульяновскда (Россия) бўлиб ўтадиган Ҳамдўстлик давлатлари биринчи миллий спорт турлари фестивали тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур тадбир ўтказилишидан мақсад миллий спорт турлари ва ўйинларини асраш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш эканлиги билдирилган.
Фестивалнинг мусобақалар қисмига белбоғли кураш, тош кўтариш, узун нардлар, самбо, камондан ўқ узиш, арқон тортиш, шунингдек, МДҲдаги бошқа миллий спорт турларини киритиш кўзда тутилган.
Тадбирда Ҳамдўстликнинг барча давлатлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)