«Дарё» интернет-нашри Ucell савдо белгиси билан ҳамкорликда Telegram мессенжеридаги @daryobot ботида «Евро—2016» қўшма акциясини бошлади. Футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати учрашувларини натижаларини тўғри топиб, ақлли гаджетларнинг эгасига айланиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Telegram’даги @daryobot ботига уланган фойдаланувчи /futbol буйруғини киритиши ва ўз алоқа маълумотларини тақдим этиши билан акция иштирокчисига айланади.
Европа чемпионати финал учрашуви бўладиган кун — 10 июлга қадар ҳар ўйин куни натижалар борасида ўз тахминларини киритиб борган ва якунда энг кўп балл тўплаган иштирокчилар Ucell томонидан тақдим этилган қимматбаҳо смартфонлар:
- 1-ўрин учун — Huawei P7
- 2-ўрин учун — Android One General Mobile
- 3-ўрин учун — Huawei Y360 билан тақдирланади.
- акция иштирокчиси ўйиннинг аниқ ҳисобини топса, 3 балл эгасига айланади;
- акция иштирокчиси тўплар нисбати ва ғолиб жамоани тўғри топса, 2 баллни қўлга киритади;
- акция иштирокчиси дуранг бўлишини тўғри топган бўлса, 2 балл билан тақдирланади;
- акция иштирокчиси аниқ ҳисоб, тўплар нисбатини топа олмаган ва фақат ғолиб жамоани тўғри топган бўлса, 1 баллни қўлга киритади.
«Евро—2016» қўшма акцияси ва унинг қоидалари билан бу ерда батафсил танишиш мумкин. Акцияда иштирок этиш бепул.
Изоҳ (0)