АҚШ мезбонлик қилаётган футбол бўйича Копа Америка—2016 турнирида «C» гуруҳи иштирокчилари 2-турни якунлади. Унга кўра Ямайка ва Уругвай термалари 3-тур натижасидан қатъи назар мусобақа билан хайрлашадиган бўлди.
Биринчи турда Мексика терма жамоасидан 1:3 ҳисобида енгилган Уругвай, 10 июнь тонггида Венесуэлага ҳам имкониятни бой берди. «Вест Бромвич» клуби аъзоси Хосе Соломон Рондон томонидан киритилган ягона гол Уругвайни турнирдан чиқариб юборди.
Гуруҳдаги иккинчи беллашувда Мексика Ямайка устидан 2:0 ҳисобида муваффақият қозонди. Хавьер Эрнандес ҳамда Орибе Перальта томонидан киритилган голларга ямайкалик футболчилар жавоб қайтара олмади.
«C» гуруҳида 3-тур беллашувлари 14 июнь тонггида бўлиб ўтади. Унда мусобақа билан хайрлашадиган Уругвай ва Ямайка терма жамоалари майдонга тушса, гуруҳ ғолиби номини аниқлаш учун Мексика ҳамда Венесуэла термалари ўзаро кураш олиб боради.
Копа Америка—2016. Колумбия чорак финалнинг биринчи иштирокчисига айланди (видео)
Копа Америка—2016. Бразилия Гаити дарвозасини етти бор ишғол қилишга эришди (видео)
Изоҳ (0)