Сурия аҳоли пунктларининг жангарилар томонидан миномётдан ўққа тутилиши оқибатида 23 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 50 га яқини яраланди. Бу ҳақда, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Террорчилар нафақат ҳукумат қўшинлари, балки турар-жойларни ҳам нишонга олмоқда. Ўққа тутиш оқибатида 23 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди, 47 нафари яраланди», — дейилади Мудофаа вазирлиги сайтига жойлаштирилган маълумотда.
Унда аниқлик киритилишича, Алеппо вилоятида Караси, Хандрат, Ал-Хамра, Ансор, Брайж-ар-Рих аҳоли пунктлари, шунингдек, Шайх Мақсуд, Майдон, Ал-Муҳофаза, Аз-Загра, Маканис-ад-Дувайри туманлари ҳамда Алеппо шаҳридаги Ан-Найраб аэропорти баравар ўт очиш ракета тизими ва миномётдан ўққа тутилган.
Изоҳ (0)