Таниқли актёр Жавоҳир Зокиров қариндоши, Россияда ижод қилиб келаётган хонанда Наргиз Зокированинг ташқи кўринишига муносабат билдирди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар қилмоқда.
«Наргиза опам билан болаликдан аҳил опа-укалардек вояга етганмиз. Биз уни тушунишга ҳаракат қиламиз, ахир узоқ йиллардан бери хорижда яшайди. Унинг имижига келсак, бу шахсий иши. Мен келажакда ота сифатида фақат қизимга нималарнидир тақиқлашим мумкин. Бироқ бошқа қариндошларимга эмас. Болалигимиздан бувим барчамизга ҳар биримизни шахс сифатида ҳурмат қилишимизни ўргатган», — деди у «Бекажон» газетасига берган интервьюсида.
Аввалроқ Наргиз Зокированинг турмуш ўртоғи билан ажрашишига доир тафсилотлар маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)