• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Кутилмаганда, чала-чулпа, шошилинчда ташкил этилган концертимизга хуш келибсиз». Жаҳонгир Отажоновнинг концерти ҳақида (фото)

    Хонанда Жаҳонгир Отажонов 3—5 июнь кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида «Иштибоҳ» деб номланган концерт дастурини тақдим этди. Дастурнинг биринчи икки кунида меҳмон бўлган журналист Феруз Муҳаммад концерт ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Концерт сўзлари Ўзбекистон халқ шоири Омон Матчон қаламига мансуб «Иштибоҳ» номли қўшиқ билан бошланди. Хонанда қўшиқнинг деярли ярмини мухлисларга кўриниш бермай куйлади. Томошабинлар Жаҳонгир Отажоновни саройнинг ҳар бурчагидан излаётганида, у кутилмаганда парда орқасидан чиқиб келди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Маҳтумқули ижодига мансуб «Ўтиб борадур» қўшиғининг бошланиши шеърий шаклда бўлди, сўнг қўшиқ қилиб айтилди, якуни эса яна шеър кўринишини олди. Янги қўшиқлар орасида «Жиннинг ихтироси», «Муҳаббат олийжаноб» тароналари мухлисларга айниқса хуш келганини қайд этиш жоиз.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Санъатда «бир актёр театри» деган тушунча мавжуд — унда барча рол бир актёр томонидан бажарилади. Хонанданинг «Жиннинг ихтироси» деб номланган қўшиғи, бу қўшиққа ёндашуви ҳам худди шундай бир актёр театрига мос келади. Жаҳонгир Отажонов ҳар бир образни ё ўзи билиб, ёки билмасдан, қўшиқ куйлаб тургани ҳолда ўзи гавдалантирди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Мухлислардан бири Жаҳонгир Отажоновга унинг 2014 йилги концерти вақтида «Эй она тупроқ» номли қўшиғини куйлаётгандаги ҳолати акс этган ҳайкалчани совға қилди. Хонанда ҳайкалчадан ҳам унумли фойдаланди — уни саҳна ўртасига қўйди-ю, ўзи парда ортига равона бўлди. Шу вақт «Оқ булутлар» номли қўшиқ янграй бошлади, қўшиқни худди ҳайкалча куйлаётгандек тасаввур ҳосил бўлди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Жаҳонгир Отажонов аввалги концертларидан сўнг хит даражасига кўтарилган «Қизғалдоғим», «Мен ўзимни севаман», «Ёлғончи ёр» каби қўшиқларини мухлислар билан бирга, улар билан жўрликда куйлади. «Аёл макри» ҳамда «Бевафо» қўшиқлари ҳам, мухлисларнинг қатъий талаби билан, аъло даражада ижро этилди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Бугунги концертларда саҳнадаги хонандани мухлислардан «қўриқлаш» урф бўлган. Жаҳонгир Отажоновнинг концертида ҳам бир қўриқчи хонандани муҳофаза қилишга уринганида, концерт эгаси: «Илтимос, мухлисларга қўпол муомала қилманг, мени бу ерда 4200 нафар қўриқчим бор», деди-ю, мухлисларнинг давомий қарсаклари остида қолиб кетди.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Концертнинг уч куни уч хил ўтди — бирида қўйилган қўшиқлар бошқасида, бирида қилинган ҳаракатлар иккинчисида такрорланмади. Унда бошловчи ёки қизиқчи деган нарсалар ҳам бўлмади, ҳаммасини Жаҳонгир Отажоновнинг ўзи зўр амаллади — бошловчилик ҳам қилди, қизиқчилик ҳам; ҳам куйлади, ҳам кулдирди. Концертда биттаю битта раққоса — Муборакхон хиром айлади.

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    «Бу йил концерт бериш ниятимиз йўқ эди, аммо тушган таклифларни рад этмасдан, концерт ўтказишга ҳаракат қилдик. Хуш келибсиз, бизнинг кутилмаганда, чала-чулпа, шошилинчда ташкил этилган концерт дастуримизга!». Жаҳонгир Отажонов ўз концертини шундай кириш сўзи билан бошлаган эди. Агар концертнинг чаласи шундай бўлса, пухта тайёргарлик кўрса нима бўларди? Хонанданинг 2016 йилги концерти узоқ вақт давомида тилдан тушмаслигига ва Жаҳонгир Отажонов кейинги концертида ўз мухлисларини ҳайратлантиришда давом этишига ишонса бўлади.

    Феруз Муҳаммад,«Дарё» учун махсус

    05.06.2016, 18:15   Изоҳ (0)   54912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Рустам Ғоиповнинг концертидан фоторепртаж

    02.06.2016, 19:44

    Шоҳруххон ва Асал Шодиеванинг муҳаббат тарихини Наримон Султонхўжаев суратга олмоқда

    02.06.2016, 19:26

    Фото: Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг 2016 йилги концерти видеога олинмайди

    02.06.2016, 17:20

    «Юлдузча» болалар мусиқий телетанловига аризалар қабули 6 июнгача узайтирилди

    02.06.2016, 15:21

    Улғайган Гарри Поттер ҳақидаги спектаклдан олинган илк фотолар эълон қилинди

    02.06.2016, 11:47

    «Ўн саккизга кирмаган ким бор...». Эркин Воҳидовнинг сўзлари билан шлягерга айланган қўшиқлар

    31.05.2016, 14:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.