Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистонда Ақтўбедаги терактларни ташкил қилган 13 нафар экстремист ўлдирилди, деб ёзади «Nur.kz» мамлакат ички ишлар вазирлиги давлат тили ва ахборот департаменти директорига таяниб.

Фото: «Nur.kz»

Фото: «Nur.kz»

Яна тўрт террорчи  яраланди, етти нафари эса қидирувга берилди. Терактларга алоқадорликда гумонланиб, саккиз киши қўлга олинди.

Департамент директори сўзларига кўра, ҳозир шаҳардаги вазият назорат остида турибди. «Бутун шахсий таркиб кучайтирилган режимда хизмат ўташда давом этмоқда. Ақтўбеда тун осуда ўтди», — деди у.

5 июнь куни Ақтўбе шаҳридаги учта туманда отишма бўлиб ўтди, унда 19 киши, шу жумладан, уч ҳарбий ва уч фуқаро ҳалок бўлди, камида 38 киши яраланди. Қозоғистон ИИВ ҳодисани теракт деб баҳолади. Шаҳарда террорчилик хавфининг «қизил» даражаси эълон қилинди. Кейинроқ у «сариқ»қа туширилди, у 40 кун амалда бўлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)