Россиянинг Краснодар ўлкаси Новороссийск шаҳрида ўтган ҳафта жала ёғиб, ўнлаб кўчалар ва бутун шаҳар маркази сув остида қолди, деб ёзади TJournal.
Тошқинда бир велосипедчи ҳалок бўлишига сал қолди, у бир неча ўткинчи томонидан қутқариб қолинди.
25 ёшли велосипедчи уйга қайтаётган вақтида сув оқимига дуч келди ва тошга урилиб, ҳушидан кетди. Унинг бахтига бир неча киши уни сувдан олиб чиқди ва биринчи ёрдам кўрсатди.
Велосипедчининг қариндошлари уни қутқариб қолган кишиларни қидираётгани хабар қилинмоқда.
https://youtu.be/lEaivpmvqqU
Изоҳ (0)