Гонконг санитария хизматлари «Чаншавань» улгуржи бозоридаги барча паррандаларни йўқ қилиш бўйича операция ўтказди. Шаҳардаги асосий паррандачилик бозори охирги йилларда илк маротаба парранда гриппи — H7N9 вируси аниқланиши туфайли ёпиб қўйилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маҳаллий RTHK радиотелекорпорациясининг маълум қилишича, жами 4,5 минг товуқ, ғоз ва ўрдак йўқ қилинди. Уларнинг эгаларига товон пули тўланди.
Бир неча соат давом этган операция чоғида тустовуқлардан бири бозор ҳудудидан ташқарига чиқиб кетди. Аммо у жонини сақлаб қола олмади — қушни тасодифан машина босиб кетди.
Гонконг соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат масалалари вазири Гао Юнвэнь вирус манбаи ҳозирча аниқланмаганини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)