Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида содир этилган террорчилик хатти-ҳаракатлари қурбонларининг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳужум қурбонларининг оилаларига ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.
Вилоят ҳокимиятининг маълум қилишича, ҳар бир жабрланувчи оилага 1 миллион тенгедан (тахминан 3 минг доллар) берилади. Бундан ташқари, ҳокимият дафн маросими билан боғлиқ харажатларини ўз гарданига олади.
Бир муддат илгари ҳужум қурбонларининг исм-шарифлари эълон қилинди.
Изоҳ (0)