Россиялик теннисчи Мария Шарапова Forbes журналига кўра энг кўп ҳақ тўланадиган аёл спортчилар рейтингида биринчиликни бой берди. Бу ҳақда «РБК» хабар қилмоқда.
Forbes’нинг баҳолашича, Шарапова йил давомида 21,9 миллион доллар ишлаб топди, шундан 20 миллион доллар реклама шартномаларидан, 1,9 доллар эса турли мусобақалардан тушди.
Шарапова ушбу рейтингда 2004 йилдан бери биринчиликни бой бермай келаётган эди. Энди унинг ўрнини америкалик ҳамкасби Серена Уильямс эгаллади. 12 ой ичида теннисчи топган маблағ 28,9 миллион долларни ташкил этди, шундан 8,9 миллион доллар мусобақалардаги ютуқлардир.