Канаданинг Онтарио провинциясида яшовчи номаълум фуқаро энг оммабоп лотереялардан бири «49 дан 6» да 7 миллион Канада доллари (5,4 миллион АҚШ доллари) ютиб олди. Бу ҳақда 5 июнь, якшанба куни Atlantic Lottery ассоциацияси вакили маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ташкилотчиларнинг аниқлик киритишича, ютуқ чиққан рақамлар — 3, 4, 6, 10, 18 ва 26, бонус сон — 14. Бундан ташқари, яна бир омадли фуқарога «тасалли берувчи» соврин сифатида 1 миллион Канада доллари (770 минг АҚШ долларига яқин) ютуқ чиққан. Иккинчи ютуқли чипта Британия Колумбияси провинциясида сотилган.
Май ойи охирида Янги Шотландия провинцияси фуқароси шу лотереяда 9,8 миллион Канада доллари (7,54 миллион АҚШ доллари) ютиб олган эди, «тасалли берувчи» чипта эса Онтариода сотилган.