«Ўзбекистон почтаси» АЖ филиали — «Халқаро тезкор почта» (EMS Uzbekistan) ўзининг сайтини ишга туширди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Янги сайтда фойдаланувчилар хизматлар ва тарифлар, божхона расмийлашуви, етказиб бериш муддатлари, жўнатмаларни қабул қилиш қоидалари ҳақида маълумот олиши мумкин. Шунингдек, сайт орқали талабнома қолдириб, курьерни чақириш, халқаро жўнатмалар ҳаракатини кузатиш, EMS фаолиятига баҳо бериш мумкин.
Маълумот учун, мамлакатда мижозлар EMS хизматларидан фойдаланишини «Ўзбекистон почтаси»нинг 27 та объекти таъминлайди. «Халқаро тезкор почта» филиали тизимида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Нукус, Фарғона, Андижон ва Намангандаги бўлимлар ишлаб турибди.
Изоҳ (0)