Ўзбекистонда 6 июнь, душанба куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 6 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +12...+17 даража, Тошкент шаҳрида +19...+21 даража, қолган ҳудудларда +22...+27 даражагача илиқ бўлади.
6 июнь куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +22...+27 даража, Тошкент шаҳрида +35...+37 даража, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +42 даражагача, қолган ҳудудларда +38...+40 даражагача кўтарилади.
Изоҳ (0)